Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд дарвозадаги «шар» сотувчиларнинг жанжали қон тўкилишига олиб келди

Самарқанд дарвозадаги «шар» сотувчиларнинг жанжали қон тўкилишига олиб келди

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 5 апрель куни соат 22:00 дан 23:30 лар оралиғида 22 ёшли Достонжон Қ. Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза кўчасида жойлашган автомашиналар ювиш шохобчаси ёнида Алишер А. билан ўзаро жанжаллашиб қолади.

Тергов департаменти хабарига кўра, у ёнида бўлган пичоқни ишлатиши натижасида шу куни соат 4:45да Алишер А. олган жароҳатлари туфайли кўрсатилган муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Достонжон Қ.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари жараёнида, ушбу жанжалнинг келиб чиқишига Достонжон Қ. ва Алишер А.лар ҳамда уларнинг ёнида бўлган шериклари Самарқанд дарвоза савдо маркази ёнида «ҳаво шарлари» сотиб турган вақтларида жой талашишлари сабаб бўлганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу жанжалда иштирок этган барча фуқароларнинг шахси аниқланиб, улар билан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг