Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расул Кушербаев: «Умид қиламанки, тушунарсиз «бош оғриқлар» бошқа безовта қилмайди»

Расул Кушербаев: «Умид қиламанки, тушунарсиз «бош оғриқлар» бошқа безовта қилмайди»

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербаевга сиёсий фаоллиги туфайли босим ўтказилганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган хабарлар юзасидан Бош прокуратурада депутатнинг бевосита иштирокида ўрганиш ўтказилгани маълум қилинганди.

Ҳолат бўйича депутатнинг ўзи ҳам изоҳ қолдирди:

«Интернет тармоқларида мен билан боғлиқ гап-сўзлар Бош прокуратура томонидан ўрганиб чиқилди. Бу жараёнга ўзим гувоҳ бўлиб, мамлакатимизда депутатлик дахлсизлиги, шаъни ва ишчанлик обрўсини муҳофаза қилиш масаласига масъулият  билан  ёндашилаётганлигини кузатиб  бордим.

Энг муҳими, депутатларнинг Давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида халқ вакили сифатида ўз вазифасига онгли равишда виждонан ёндашиб, сайловчилар манфаати йўлида интилиши холис фаолият бўлиб, бу борада унга ҳеч қандай таъсир кўрсатилиши мумкин эмас. Бундай таъсирлар кескин қораланади. Бош прокуратура ва мазкур тизим бу борада депутатларни доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирмоқда.

Умид қиламанки, айтилаётган ва қилинаётган ишлар бирлиги йўлида ўзаро ҳамкорлик ва ишонч юқори руҳда давом этади, тушунарсиз «бош оғриқлар» бошқа безовта қилмайди.

Фурсатдан фойдаланиб, шахсан Бош прокуроримизнинг халқ вакиллари ва жамоатчилик фаолларини қўллаб-қувватлаш, ишчанлик обрўсини муҳофаза қилишдаги алоҳида ёндашуви учун миннатдорлик  билдираман!» — деб ёзади Расул Кушербаев. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг