Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қувасой шаҳри ва Бағдод туманига янги прокурор тайинланди

Қувасой шаҳри ва Бағдод туманига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Мадумаров Шерзод Гуламалиевич Қувасой шаҳри прокурори этиб тайинланди.

Шерзод Мадумаров 1974 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. Фарғона давлат университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

2002-2018 йилларда Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридаги прокуратура органларида турли лавозимларда фаолият олиб борган.

2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси прокурори, катта прокурори, 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи ўринбосари Фозилов Акмал Муротович Бағдод тумани прокурори этиб тайинланди.

Акмал Фозилов 1987 йилда Учкўприк туманида туғилган. Наманган давлат университети ва Бош прокуратура Академиясини тамомлаган. Адлия маслаҳатчиси.

2008-2014 йиллар давомида Фарғона вилояти прокуратураси органларида, 2014-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлим катта прокурори, бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг