Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қувада отага қўл кўтарган ўғил қамоққа равона қилинди

Қувада отага қўл кўтарган ўғил қамоққа равона қилинди

Бундай воқеликни ёзишга ҳам иккиланасан, киши. Фарзанд отага қўл кўтарса-я?!.

Яхшики, маҳалла аҳли, профилактика инспектори ўз вақтида воқеа жойига етиб келишди, йўқса...

Қувалик Д.Каримов (ном ўзгартирилган) 23 февраль куни, кечки пайт ғирт маст ҳолда уйига келиб, аввал оила аъзолари билан жанжаллашади. Шу даражага борадики, яшаш хонадони дераза ойналарини чил-чил синдириб, ҳовли ўртасида бақиришни бошлайди. Бундан безовта бўлган қўни-қўшнилар дарҳол маҳалла фуқаролар йиғини ва профилактика инспекторига хабар беришади.

Улар етиб келганида Д.Каримов ўзига танбеҳ берган отасига ташланиб, кийимларини йиртиб ташлаган, камига уриш учун ҳамла қилаётганди...

ИИБ ходимлари шу жойнинг ўзида Д.Каримовни қўлга олишади...

Куни кеча Д.Каримовнинг «иши» Қува туман маъмурий суди томонидан туманидаги 16-сонли умумтаълим мактаб биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.

Нобакор ўғилга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Яна нима дейиш мумкин?

Насиҳатнамо гаплардан фойда йўқ. Бундай оғриқли манзаралар маънавий таназзулнинг бир кўриниши эканини таъкидлаш мумкин, холос. Маънавий бўшлиқлар вақтида маърифат билан тўлдирилмас экан, бундай аянчли воқеаларга яна гувоҳ бўлмасликка кафолат йўқ.

Бугунни ғанимат билайлик...

Азизбек Жумаев,
Қува туман маъмурий судининг раиси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг