Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўқонда қидирувдаги мансабдор қўлга олинди

Қўқонда қидирувдаги мансабдор қўлга олинди

Шу йилнинг 3 июнь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари жиноят содир этиб яширинган Ю.И.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Қайд этилишича, у Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 184-моддаси (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисми, 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди ва 209-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми «а» бандларида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона Транспорт прокуратураси томонидан қидирувда бўлган.

«Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади», дейилади Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг