Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қонунчиликка мувофиқ подани ҳайдаб кетаётган шахс ҳайдовчига тенглаштирилади

Қонунчиликка мувофиқ подани ҳайдаб кетаётган шахс ҳайдовчига тенглаштирилади

Фото: Xabar.uz

Қонунчиликка мувофиқ от аравани бошқараётган, ҳайвонларни миниб ҳаракатланаётган ёки уларни етаклаб бораётган, чорва моллари (пода)ни ҳайдаб бораётган шахслар ҳайдовчига тенглаштирилади. Бу ҳақда адлия вазирлиги каналида маълумот берилди.

Йўлда велосипед, аравани бошқариш, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларни ҳайдаб ўтиш 14 ёшдан кичик бўлмаган, мопедни бошқариш эса 16 ёшдан кичик бўлмаган шахсларга рухсат этилади.

Аравани бошқараётган, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларни, подани ҳайдаб кетаётган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

йўлларда ҳайвонларни назоратсиз қолдириш;

подани темир йўлдан ва йўлда махсус ажратилмаган жойлардан, шунингдек рухсат этилган жойларда эса қоронғи вақтда ва етарли кўринмаслик шароитида ҳайдаб ўтиш;

бошқа йўллар бўлганда ҳайвонларни мукаммал қопламали йўлларда ҳайдаб бориш;

кўкаламзорлаштирилган жойларда (йўл, йўл ёқаси, ажратувчи бўлак ва ҳ.к.) ҳайвонларни боқиш ва боғлаб қўйиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг