Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўлга олиш чоғида орган ходимига тан жароҳати етказган валютуфурушга ҳукм ўқилди

Қўлга олиш чоғида орган ходимига тан жароҳати етказган валютуфурушга ҳукм ўқилди

Фото: AP

Ҳамид Қодиров (исм-шариф ўзгартирилди) оқдарёлик. Ўзи истиқомат қиладиган кўча бошида сартарошхонаси бор. Сартарошхона «валюта дўкони» вазифасини ҳам бажаради.

Шу йилнинг 26 июнь куни «дўкон»га «мижоз» келди: «Доллар керак эди?». Ҳамид ортиқча шубҳага бормади: «Қанча?»

«Мижоз»нинг 28 миллион сўми бор экан. Ҳ.Қодиров дарҳол ҳисоблашга тушди: бир АҚШ долларини 8620 сўмдан ҳисоблади. Шунча пулдан 416.000 сўм чегириб ташланса,  3200 «кўки» келар экан. «Розимисиз?». «Мижоз» бироз тортишиб кўрди, бироқ наф бўлмади. «Хоҳласангиз — шу!».

Ҳамидбой пулларни бармоғига туфлаб санаб ўтирмайди. «Вейрон» русумли пул санаш аппарати бор. Шаррилаб санаб ташлади.

Хуллас, савдо пишиб, пуллар айрибошланди. Ҳ.Қодиров ҳаммаёқни йиғиштириб, э-энди «Нексия-2»га ўтирган эдики, лоп этиб, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё ва Иштиҳон туман бўлимлари ходимлари пайдо бўлса-ми?!

Ўҳ, палакат, булар  ердан чиқдими ё осмондан тушдими?

Ўзини дарҳол қўлга олган Ҳ.Қодиров қочиш тародигига тушди. Қаршисида пайдо бўлган ходимларни аввалига ўхшатиб сўкди, сўнг қаршилик кўрсатди, «етмай қолган жойи»га куч ишлатди. Қисқаси, воқеа жойидан жуфтакни ростлашни уддасидан чиқди.

Бироқ қаергаям борарди?

...Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди судьяси Б. Алиқуловнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Жиноят кодесининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиши ёки ўтказиши) 3-қисми «в» банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди ва 219-моддаси ( хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиш) 1-қисми билан малкаланган Ҳ. Қодировга оид «иш»  кўриб чиқилди. Қонун доирасида жазо тайинланди. Далилий ашё сифатида олинган барча валюта қимматликлари давлат эгалигига ўтказилди.

Судланувчи жазодан розими? Рози бўлса, хулоса чиқаради. Акс ҳолда, юқори босқич судига шикоят келтириши мумкин. Бу ёғи унинг ўзига тан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг