Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қизнинг шахсий видеоларини тарқатмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Қизнинг шахсий видеоларини тарқатмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Навоий шаҳрида яшовчи қизнинг шахсий видео тасвирларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормоқчи бўлган товламачи ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонида ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Т. «С.С.» исмли қизнинг шахсий видео тасвирларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 3 млн сўм талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг