Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда қизни шарманда қилмоқчи бўлган йигит ушланди

Қашқадарёда қизни шарманда қилмоқчи бўлган йигит ушланди

Фото: Тергов департаменти

Қашқадарё вилоятида 21 ёшли Шахзод Х. таниши  С. (қиз) билан телефон орқали бўлган сўзлашувларини ёзиб олиб, қариндошларига тарқатмаслик эвазига 1000 АҚШ доллари миқдорида пул  талаб қилади.

Бу ҳақда қизнинг онаси И.Қ. Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, йигитга нисбатан қонуний чора кўришни сўрайди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Ушбу мурожаати юзасидан ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, 2021 йил 9 февраль куни Шахзод Х. товламачилик йўли билан И.Қ.дан қизи С. билан ўрталарида бўлиб ўтган сўзлашувларни яқин қариндошларига тарқатмаслик эвазига махсус кимёвий ишлов берилган 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланиб, ушбу пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг