Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаршида падаркуш ўзига ва отасига ўт қўйди. Ҳар иккиси вафот этган

Қаршида падаркуш ўзига ва отасига ўт қўйди. Ҳар иккиси вафот этган

Жорий йилнинг 15 май куни соат 14:30да Қарши шаҳри Темирйўлчи маҳалласи Барлос кўчаси 20-уйда ёнғин содир бўлгани ва бунинг оқибатида икки киши дунёдан кўз юмгани ҳақидаги хабар олинди. Тезкор-тергов гуруҳи тезда ҳодиса жойига етиб борди. Воқеа жойини ўрганиш ва суриштирув ишлари амалга оширилди. Натижада мудҳиш ҳодисанинг дастлабки тафсилотлари ойдинлашди.

Маълум бўлишича, шу манзилда яшовчи фуқаро, 1974 йилда туғилган, оғир турдаги жиноятларни содир этгани учун муқаддам икки марта судланган Ш.А. отаси 1-гуруҳ ногирони бўлган 80 ёшли Ж.А. билан ўзаро келишмовчилик туфайли доимий равишда жанжаллашиб келади. Ўша куни эса уйга ўзи билан елим идишда бензин ёнилғиси ва темир занжир олиб келади ҳамда кўзи кўрмайдиган, юролмайдиган ожиз аҳволдаги кекса отасининг ва ўзининг устига бензин сепиб юборади. Сўнгра темир занжирнинг бир учини ўзининг оёғига, иккинчи учини иситиш қувурига боғлайди. Уни тўхтатмоқчи бўлган акасининг турмуш ўртоғи, уй бекаси А.Э.га қаршилик кўрсатиб, ўзига ва отасига ўт қўяди. Бунинг натижасида улар оғир куйишдан вафот этади.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Содиқ РАҲИМОВ,

«Postda» мухбири

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг