Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пискентдаги босқинчилик. Жиноятчилар қўлга олинди

Пискентдаги босқинчилик. Жиноятчилар қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Пискент туманида шу йил 16 мартга ўтар кечаси 3 нафар номаълум шахс юзига ниқоб кийиб, темир бўлаги ва пичоқ билан қуролланган ҳолда Навоий маҳалласида яшовчи Ф.А.нинг уйига бостириб кирадилар. Жиноят тафсилотлари ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

Ф.А.нинг бирга яшовчи ўғли Б.А.ни ўлдириш билан қўрқитиб, унинг юзига уриб, тан жароҳати етказиб, уйидан 4 300 000 сўм пули ва аксессуарларини олиб воқеа жойидан яширинганлар. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий маҳалласида яшовчи З.С., Ўртачирчиқ тумани Галаботир маҳалласида яшовчи С.Ж. ва Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи М.М.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг