Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзсувтаъминот» АЖга имтиёзлар берилди

«Ўзсувтаъминот» АЖга имтиёзлар берилди

Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

Президент фармони билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирувчи сув таъминоти ДУКлари негизида ушбу корхоналарни МЧЖлар сифатида қайта тузиш орқали «Ўзсувтаъминот» АЖ ташкил этилди.

Қарорга кўра, «Ўзсувтаъминот» АЖ:

- эмиссион қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш йиғимларидан;

- қайта ташкил этилаётган ДУКларнинг автотранспорт воситалари топширилишини қайта рўйхатдан ўтказишда автотранспорт йиғимларини тўлашдан озод этилди.

«Ўзсувтаъминот» АЖга юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилишга ва жамият маблағлари ҳисобидан уларга эркин конвертация қилинадиган валютада иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг миқдорини белгилашга рухсат этилди.

Қарор билан, шунингдек, 2020 йилда республиканинг ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг