Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз» АЖ порахўрларни фош қилишни сўради

«Ўзбекнефтгаз» АЖ порахўрларни фош қилишни сўради

Мамлакатимиз иқтисодиётига зарар етказувчи иллат — коррупцияга қарши муросасиз курашда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳам ўз йўналишида қатъий чораларни янада кучайтиришни мақсад қилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖда ошкораликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашишга қаратилган «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг коррупцияга қарши кураш сиёсати» меъёрий ҳужжати мавжуд.

Бундан ташқари, акциядорлик жамияти обрўсига путур етказадиган хавфларни олдини олишга қаратилган бир қатор ҳуқуқий меъёрий тартиблар ишлаб чиқилган ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ ходимларининг ахлоқий хатти-ҳаракатлари қоидалари» мавжуд бўлиб, ушбу қоидалар барча раҳбар ва ходимлар учун мажбурийдир.

Акциядорлик жамияти коррупцияга қарши курашда ҳар бир ходимнинг шахсий иштироки муҳимлигини таъкидлаб, мурожаат қилади. Агар сиз коррупциянинг қуйидаги ҳолатларига дуч келсангиз:

· масъул шахслар ўз вазифаларига совуққонлик билан қарашса;

· мансабдорлар ваколатларини суиистеъмол қилаётган бўлса;

· ҳисоб-китоб ва назорат ишларида талон-тарожликка йўл қўйилаётган бўлса;

· ҳужжатларда ноқонуний қайдлар кузатилаётган бўлса;

· тизим корхоналарига иш таклиф қилиб, эвазига пора сўрашса

дарҳол, жамиятнинг ишонч рақамига хабар беринг: (71) 233 28 88.


«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг