Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда тез ёрдамни ёлғондан чақирганлик учун жазо белгиланиши мумкин

Ўзбекистонда тез ёрдамни ёлғондан чақирганлик учун жазо белгиланиши мумкин

АОКА ҳузуридаги штабда Cанитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Брифинг давомида мутасадди тез ёрдам хизматини ёлғондан чақирганлик учун жазо белгиланиши ҳақида саволга жавоб берди.

— Нега Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорларни уйга чақириш учун белги ва мезонлар рўйхатини жорий этмаган (шунингдек, ёлғон чақирув учун ҳам жавобгарлик)? Ахир ҳозирги вазиятда шифокорларнинг ҳақиқий ёрдамига муҳтож тизимларда кадрлар етишмайдику!

— Ўз вақтида берилган савол. Ўзбекистонда ҳар йили 10000 дан ортиқ ёлғон чақирувлар амалга оширилади. Ҳақиқатдан улар шифокорларнинг беҳуда вақтини олади ва тез ёрдамга муҳтож одам эса бундай вазиятда азият чекиши мумкин. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Соғлиқни сақлаш тизими билан ҳамкорликда ушбу масала ишлаб чиқилмоқда ва умид қиламизки, тез кунларда ёлғон чақирувлар учун жазо чоралари белгиланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг