Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Қийноқнинг олдини олиш қўмитаси ташкил этилади

Ўзбекистонда Қийноқнинг олдини олиш қўмитаси ташкил этилади

Фото: Xabar.uz

Бугун оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўтказилган брифингда Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова фавқулодда янгилик кутилаётганини айтди.

Унга кўра, тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Президентининг «Тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида  Қийноқнинг олдини олиш қўмитасини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Фото: Xabar.uz

Лойиҳага кўра, ушбу қўмита ҳуқуқни муҳофаза қилувчи алоҳида орган, яъни инсоннинг қийноқдан ҳимоя қилишга доир конституциявий ҳуқуқини таъминлаш бўйича республика давлат бошқаруви органи сифатида ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга ошириши, шунингдек, ўз фаолиятида Республика Президенти ва Олий Мажлиси палаталарига ҳисобдор бўлиши белгиланган.

Лойиҳада Қўмитанинг асосий вазифалари сифатида:

– жисмоний ва юридик шахсларнинг қийноққа доир мурожаатларини кўриб чиқиш;

– қийноқ ҳолатларига доир ишлар бўйича терговга қадар текширувни амалга ошириш;

– жиноят ишини юритиш чоғида ушлаб турилган шахсларнинг ягона электрон реестрини юритиш;

– қийноқдан жабрланган шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш, уларга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш;

– қийноқ ҳолатлари содир этилишига шароит яратган мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарлик масаласи ҳал этилишини таъминлаш назарда тутилган.

Шунингдек, лойиҳада ушлаб турилган ва қамоққа олинганлар сутканинг исталган вақтида телефон орқали, шу жумладан видеоконференцалоқа режимидан фойдаланган ҳолда мурожаат қилиши мумкин бўлган Қийноқнинг олдини олиш қўмитасининг «call-маркази»ни ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг