Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган портал ишга туширилди

Ўзбекистонда бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган портал ишга туширилди

Фото: «Ҳуқуқий ахборот»

Ўзбекистонда бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган www.advice.uz портали расман иш бошлади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Портал орқали меҳнат, оила, ижтимоий ҳимоя, солиқ, уй-жой, соғлиқни сақлаш, транспорт ва бошқа соҳалардаги қонунчилик ҳақида маълумот олиш мумкин.

«Advice.uz» да маълумотлар мазмуни аниқ ва мақсадли, тили содда ва тушунарли, фойдаланувчиларга қулай шаклда жойлаштирилган. Буюк Британиянинг машҳур «Citizens Advice» тармоғи тажрибалари асосида яратилган.

Маълумотлар билан ўзбек ва рус тилларида, порталнинг «Чет элликларга эслатма» бўлими билан эса араб, хитой, рус, инглиз, француз, испан тилларида танишиш мумкин.

Бундан ташқари, порталда махсус онлайн-маслаҳатчи хизмати орқали ҳам ҳуқуқий масалаларга ечим топиш имконияти яратилган.

Тез орада Ўзбекистоннинг ҳар бир туман (шаҳар)ида «Advice.uz»нинг маслаҳат бюролари ўз фаолиятини бошлайди. Мазкур бюролар орқали ҳам турли ҳаётий масалалар юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш мумкин бўлади.

2019 йил учун мўлжалланган Давлат дастурида Адлия вазирлигига фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган «Advice.uz» интерактив ахборот порталини ташкил этиш вазифаси юкланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг