Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ёнғин содир бўлди

Бугун, 21.08.2019 йил куни, тунги соат 01:54да, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси 69-уйда жойлашган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси худудида жойлашган бинонинг ошхонаси, ёрдамчи хоналари ва том қисми 400 кв.м. майдонида ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар бериб ўтди.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 02:00да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:45да қуршаб олиниб, соат 03:36да ўчирилган. Ёнғин жойига 12 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг