Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон: ҳар 26 соатда битта қотиллик!

Ўзбекистон: ҳар 26 соатда битта қотиллик!

Фото: Ugolovka.com

2019 йилнинг ўтган олти ойида мамлакатимизда 164 та қотиллик жинояти содир этилган. Бу рақам соатларга зарб этилса, ҳар 26 соатда битта қотиллик қайд этилаётгани ойдинлашади.

Бош прокуратура айни маълумотни ўтган йилнинг шу даврига таққослар экан, ушбу ўта оғир жиноят 27,5 фоизга камайганини алоҳида таъкидлайди (2018 йилнинг дастлабки ярим йилида 232 та қотиллик жинояти содир этилган).

Жорий йилда содир этилган қотиллик жиноятларнинг иккитаси ҳозирча фош этилгани йўқ. Бу борада тезкор-тергов ишлари фаол олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг