Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўз боланг таъминотидан ҳам қочасанми, йигит?!

Ўз боланг таъминотидан ҳам қочасанми, йигит?!

Жиноий ёки бошқа жазодан қочиб, аллақайда яшириниб юрганларни тушиниш мумкин. Жон ширин, умр ғанимат... Бироқ барибир хотиржамлик йўқ уларда: эрта бир кун қўлга тушиши бор. Аммо фарзанд таъминотидан қочиб юрган отани нима деб оқлаш мумкин?

Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро суди томонидан Н.Усаровдан О.Комилова фойдасига вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгилангани ҳамоно ота тушмагур қочиб яширинсами?! Мажбурий ижро бюроси ходимлари (МИБ) қидириб тополмайди ёки бунга уларнинг ваколати йўқ, деб ўйлаган чоғи?! Илгари шунқароқ эди, бюро ташкил этилиб, унга қатор қўшимча ваколатлар берилганидан сўнг МИБ ходимлари бемалол суд қарори ижроси жараёнида қидирув ишлари билан шуғулланадиган бўлди. Бундай ишлар билан машғул бўлувчи алоҳида бўлимлар ташкил этилди-да.

Қисқаси, МИБнинг ҳамкор ташкилотлар билан бирга бошлаган ҳаракати натижа берди. Сардобалик қидирувчилар излай-излай, ниҳоят, Н.Усаровни топишди. У Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги маҳаллалардан биридан топилди.

Энди уни тегишли тартибдаги маъмурий жазо кутиб турибди. Маъмурий жазо унга суд юклаган мажбуриятдан халос этишини англатмайди. Қандай бўлмасин, фарзанди вояга етгунча алимент тўлаши шарт!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг