Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўтган йили неча нафар амалдор жавобгарликка тортилди? Жорий йилнинг ўтган даврида-чи?

Ўтган йили неча нафар амалдор жавобгарликка тортилди? Жорий йилнинг ўтган даврида-чи?

Фото: «Xabar.uz»

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ўтган йили неча нафар мансадор шахс жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида аниқ маълумот берилди. Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошевга кўра, 2018 йилда 1907 нафар амалдор турли кўринишдаги мансабдорлик жиноятлари жиноий жавобгарликка тортилган. Уларнинг 203 нафарига порахўрлиги учун қонун олдида жавоб беришига мажбур бўлди.

Аввалроқ ўтказилган тадбирда эса Бош прокуратура коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот бериб, қуйидаги рақамларни келтирганди:

— жорий йилнинг ўтган даврида жами 417 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсларга нисбатан 420 та жиноят ишлари қўзғатилган, 206 та жиноят иши бўйича 284 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган ва қолган жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда;

— жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 5 нафари республика,
17 нафари вилоят ва 262 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаб келган;

— мазкур жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига

35 млрд. 652 млн.726 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 25 млрд. 160 млн. 870 минг сўми ёки 70,5 фоизи ундирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг