Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўтган ҳафта ЙҲҚ бузилгани билан боғлиқ 14 807 та факт қайд этилди

Ўтган ҳафта ЙҲҚ бузилгани билан боғлиқ 14 807 та факт қайд этилди

Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилаётган профилактик ишлар аста-секинлик билан натижа бермоқда. Мисол учун, жорий йилнинг ёз фаслида олиб борилган ишлар давомида пойтахтда тротуарларда ҳаракатланиш ёки тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш каби пиёдалар ҳуқуқларини менсимаслик ҳолатлари сезиларли даражада камайди. Аммо йўл ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикаси йўналишидаги ишлар ҳали кўп.

2019 йилнинг 9 сентябрь кунидан 15 сентябргача бўлган давр ичида ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги билан боғлиқ 14 807 та фактларни қайд этишди, шулардан 1 883 таси – қупол тарздаги қоидабузарликлардир. Умумий статистиканинг баъзи рақамлари билан тақдим этилган жадвалда танишиб чиқишингиз мумкин. Шунингдек маълум қиламизки, ўтган ҳафта давомида йўл белгиларини менсимаслик билан боғлиқ 2 411 та ҳолат ва йўл чизмаларини менсимаслик билан боғлиқ 1 573 та ҳолатлар қайд этилди. Бу эса ўз навбатида йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилмасликнинг ва тўқнашувлар эҳтимолини оширишнинг тўғридан-тўғри далилидир.

Ҳурматли ҳайдовчи ва пиёдалар! Йўллардаги хулқ-атворимиз бизнинг камчилигимиз эмас, балки фахримизга айланиши зарур. Қоидаларга риоя қилиш соғлиқ ва ҳаётни асрашга сабаб бўлади. Йўл ҳаракати қоидалари – бу фақатгина светофорнинг тақиқловчи сигнали ҳақидаги маълумот эмас, ўзингиз амин бўлинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг