Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўта хавфли рецидивист яна жиноят содир этди

Ўта хавфли рецидивист яна жиноят содир этди

Фото: Тергов департаменти

2019 йил 24 декабрь куни Жиззах вилояти Зафаробод туманида яшовчи 50 ёшли Ш.Ў. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзининг ўғли вояга етмаган 2002 йилда туғилган Р.Н. Дўстлик кўчасидаги уйларнинг олдида кетаётганида номаълум шахс уни ушлаб олиб, уриб тан жароҳати етказиб, бир дона баҳоси 900.000 сўмлик «Samsung» русумли уяли телефон аппаратини тортиб олгани ва ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган 41 ёшли С.Б. содир этганлиги аниқланиб, ундан «Samsung» русумли телефон аппарати тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зафаробод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан С.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 4-қисми «б» банди (ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича жабрланувчи вояга етмаган Р.Н. 3 нафар шахслар орасидан айнан С.Б.ни таниб олган ва С.Б.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг