Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ота фарзандини изламоқда. ИИВ фуқаролардан ёрдам беришни сўради

Ота фарзандини изламоқда. ИИВ фуқаролардан ёрдам беришни сўради

Фото: ИИВ

2019 йил 2 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи 53 ёшли Б. Эргашев ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат 14:00ларда 26 ёшли ўғли Нодир Эргашев ўзининг давлат рақами 01 А 528 ҒВ бўлган «Спарк» русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўқолганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

Н. Эргашевни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, Н. Эргашевни ва унинг бошқарувидаги автомашинани кўрган ёки у ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг