Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ: ДХХнинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланди

ОАВ: ДХХнинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланди

Тошкентда собиқ Бош прокурор ва Давлат хавфсизлиги хизмати раҳбари Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланган. Бу ҳақда «fergana.agence» хабар бермоқда.

Абдуллаевнинг иши махфий кўринишда бўлгани учун жараён ҳарбий судда бўлиб ўтмоқда. Судланувчилар сафидан жами 24 киши ўрин олган.

Аввалроқ И.Абдуллаев ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини Бош прокуратура тасдиқлаганди.

Эслатиб ўтамиз, генерал Ихтиёр Абдуллаев  роппа-роса бир йил (2018-2019 йил) ДХХга раҳбарлик қилди. Соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимдан озод этилгани айтилган И.Абдуллаев узоқ йиллар республика раҳбарлик идораларида,  2015-2018 йилларда эса  Ўзбекистон бош прокурори сифатида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг