Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ноқонуний ов учун қандай жазо чоралари мавжуд?

Ноқонуний ов учун қандай жазо чоралари мавжуд?

Ноқонуний ов ҳолатлари учун қонунбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидагининг 90-моддасига мувофиқ ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидалари оддий ҳолатда бузилганида қандай жазо чоралари қўлланилиши маълум қилинди. Бундай ҳолатларда фуқароларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача;

Шу ҳуқуқбузарликлар бир йил давомида такрор содир этилганда — шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 15бараваридан 20 бараваригача жарима солинади.

Шу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси икки марта қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда —фуқароларга энг кам иш ҳақининг 15 бараваридан 20 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 20 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солинади ёхуд уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар билан ов қилинганида ёки балиқ ов қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг 15 бараваридан 20 бараваригача (3.040.950 сўмдан 4.054.600 сўмгача), мансабдор шахсларга эса — 20 а бараваридан 25 бараваригача (4.054.600 сўмдан 5.068.250 сўмгача) миқдорда жарима солинади ёхуд уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун муқаддам Қорақалпоғистонда жайронларни овлаган ноқонуний овчилар ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг