Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қидирувга берилган «Nexia» ҳайдовчиси қўлга олинди

Қидирувга берилган «Nexia» ҳайдовчиси қўлга олинди

Иллюстратив фото

Фото: «Drive2»

Шу йилнинг 6 январь куни номаълум ҳайдовчи давлат рақамлари аниқланмаган «Nexia» русумли автомашинани Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ҳайдаб кетаётиб «Янгиобод» МФЙда яшаган пиёда Х.П.ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетганди.

Натижада Х.П. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Яккабоғ тумани «Жийда» МФЙда яшовчи 23 ёшли Ў.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг