Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пора барча динларда тақиқланган — Навоий вилоят ИИБ

Пора барча динларда тақиқланган — Навоий вилоят ИИБ

Хатирчи тумани «Янги қурилиш» маҳалласида истиқомат қилиб, тумандаги мактабларнинг бирида ўқитувчи сифатида фаолият юритувчи 1963 й.т А.К. Хатирчи тумани ИИБга ариза орқали тумандаги мактабларнинг бирида директор лавозимида ишловчи О.У. хизмат мавқеидан фойдаланиб, А.К.нинг турмуш ўртоғи А.Ф.ни ўзи фаолият олиб бораётган мактабда кадр-менежмент вазифасига ишга жойлаштиришни ваъда бериб, эвазига ундан 1200000 сўм пул маблағини талаб қилаётганлигини билдирган. Ариза юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ, Департаментнинг туман бўлими ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, О.У. ўзининг ишхонасида, ҳақиқатан, А.К.дан 1200000 сўм пулларни пора тариқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан О.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жамиятдаги порахўрлик таъсис этилган қонун-қоидалар бузилишининг бош омилидир. Пора барча динларда таъқиқланган, барча мамлакатларда жиноят ҳисобланади. Таассуфки, кўзини ҳирс пардаси қоплаган, устоз дея аталмиш улуғ номга номуносиб айрим соҳа вакиллари борки, халқ ҳақига хиёнат қилиш – маънавий ҳалокат эканлигини англаб етмайдилар. Адолат мезонини бузган ҳар қандай шахсларнинг жавобгарликка тортилиши эса айни ҳақиқат.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг