Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоий прокурори Қорақалпоғистонга ўтди

Навоий прокурори Қорақалпоғистонга ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2018 йил 3 ноябрдаги Қарорига асосан Каримов Хидир Саматович Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.

Х.Каримов 1967 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1994 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.

Хидир Каримов прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1996 йилда Китоб туман прокуратурасида бошлаб, Қашқадарё вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2011 йилдан Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилнинг март ойидан шу вақтгача Навоий вилоят прокурори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон прокурори лавозимда ишлаб келган Рахматов Рашид Насруллоевич 2 ноябрь куни Бош прокурорнинг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг