Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Намунали уй оламан деб намунасиз йўл тутди

Намунали уй оламан деб намунасиз йўл тутди

Фото: «Californiavaloanexpert.com»

2019 йили Фарғона шаҳрида А.Х. исмли аёл таниши Г.А. исмли аёлнинг ишончига кирди. 5000 доллар эвазига шаҳарда қурилаётган намунали уйлардан олиб бераман деб ишонтирди. Пулни олгач берган ваъдасини унутди, долларни эса ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми  «а» банди (фирибгарлик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқароларни ҳушёр бўлишларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг