Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мурод Хонтўраевга ҳужум қилган «ниқоблилар» устидан суд бўлиб ўтмоқда

Мурод Хонтўраевга ҳужум қилган «ниқоблилар» устидан суд бўлиб ўтмоқда

Фото: «instagram.com/team_kxanturaev»

Спортчи Мурод Хонтўраевнинг офисига бостириб бориб, унга совуқ қурол билан тан жароҳати етказган ниқобли босқинчилар устидан суд иши бошланди.

Ҳужумда иштирок этган етти жиноятчининг олти нафари рецидивист экани аниқланди. Олий суд матбуот хизмати томонидан UzNews.uz'га маълум қилинишича, айни вақтда жиноий ишлар бўйича Шайхонтоҳур туман судида қуйидаги шахслар устидан очиқ суд мажлиси бўлиб ўтяпти:

- И. Абдулаҳатов (1991 йилда туғилган, Фарғона вилоятида истиқомат қилади, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, муқаддам судланган);

- Т. Азизов (1992 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида истиқомат қилади, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, муқаддам судланган);

- С. Акбаров (1990 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида истиқомат қилади, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, муқаддам судланган);

- С. Ваденов (1992 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида истиқомат қилади, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, муқаддам судланган);

- О. Содиқов (1985 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида истиқомат қилади, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, муқаддам судланган);

- Ж. Сайназаров (1988 йилда туғилган, Тошкент вилоятида истиқомат қилади, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, муқаддам судланмаган);

- С. Фатхуллаев (1991 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида истиқомат қилади, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, муқаддам судланган).

Ушбу жиноят жиноий ишлар бўйича Шайхонтоҳур туман судида судья Акмал Эргашев ва халқ маслаҳатчилари Б. Муслимов ҳамда М. Мирхамидов томонидан кўриб чиқилмоқда. 2019 йилнинг 12 апрелида бошланган суд мажлиси давомида судланувчилар ва жабрланганлар (М. Хонтўраев, С. Зуннунов ва И. Саидов) билан бир қаторда гувоҳлар кўрсатмалари тингланди.

Айни вақтда суд суриштируви давом этяпти ва қолган гувоҳлар сўроқ қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг