Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мол ва қўй ўғриси ёш йигит бўлиб чиқди

Мол ва қўй ўғриси ёш йигит бўлиб чиқди

Фото: «Publicdomainpictures.net», иллюстратив фото

Жорий йил 6 июнь куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилган. Унда номаълум шахс шу кунга ўтар кечаси дала майдонидан умумий нархи 7.000.000 сўмлик 4 бош қўй ва нархи 4.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг