Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий гвардиячилар ўғриларни жиноят устида тутди

Миллий гвардиячилар ўғриларни жиноят устида тутди

Фото: «Газета.uz»

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида тунги патруллик хизматини олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ички ишлар ходимлари хизмат ўташ чоғида икки нафар фуқарони велосипедлар ўғирлиги устида қўлга олдилар. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Ўғрилар қочишга уринишган. Аммо ходимларнинг тезкор саъй-ҳаракати натижасида уларнинг нияти амалга ошмади. Жиноят устида қўлга тушганлар илгари уч марта судланган шахслар эканлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг