Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Миллий банк»да қалбаки доллар муомалага киритилишдан тўхтатиб қолинди

«Миллий банк»да қалбаки доллар муомалага киритилишдан тўхтатиб қолинди

Фото: Xabar.uz

Тошкетда қалбаки пул тайёрлаш ва уни ўтказиш жинояти рўй берди. Хабар қилинишича, «Миллий банк»нинг Миробод тумани филиалида қалбаки долларни ўтказишда гумонланувчи қўлга олинган.

2019 йилнинг 7 октябрида «Миллий банк»нинг Миробод тумани филиалига 1998 йилда туғилган талаба М.Н. келган ва 100 АҚШ доллари миқдорида пулни айирбошламоқчи бўлган. У топширмоқчи бўлган пул қалбаки экани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 16.10.2019 йил куни Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими томонидан фуқаро М.Н.га нисбатан ЖКнинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг