Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ ходимининг бошини ёрган фуқаро панжара ортига жўнатилди

МИБ ходимининг бошини ёрган фуқаро панжара ортига жўнатилди

Мажбурий ижро бюроси ходимлари табиий газдан керагича фойдаланиб, пулини тўлашга келганда тажовузкор муносабатда бўлаётган фуқароларга дуч келишаётгани янгилик бўлмай қолди.

Шу йилнинг 29 апрель куни шундай ҳолат бюронинг Шаҳрихон туман бўлими давлат инспектори И.Умирзақов билан содир бўлди.

Бюро ходимлари хизмат вазифаларини бажариш чоғида туманнинг Сарой МФЙ Сарой кўчасида яшовчи С.Бегматов хонадонида бўлишади. Хатлов ўтказиш тартибини тушунтириш асносида хонадонга ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунаси кўрсатгичларини тегишли далолатномага тушира бошлайди.

Шунда хонадон эгаси С.Бегматов маст ҳолатда давлат инспекторларининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиб, уларни уйидан ҳайдашга тушади. Қарасаки, инспекторлар «яхши гап»га кўнмайдиган, аксинча, қандайдир ҳуқуқ-мажбуриятлар ҳақида «амри-маъруф» қиладими-ей...

...С.Бегматов ўзига келганда кеч бўлганди. Чунки, қилар ишни қилиб қўйди, бу ёғига ғишт қолипдан кўчган...

Хизмат вазифасини бажараётган давлат инспекторига нисбатан содир этган тажовузи учун жиноят иши қўзғатилиб, «дело» судга оширилди.

Жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман суди С.Бегматовга нисбатан 10 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг