Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ ходимига ҳийла ишлатишга уринган қарздор қармоққа илинди

МИБ ходимига ҳийла ишлатишга уринган қарздор қармоққа илинди

Фото: «Xabar.uz»

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2018 йил 2 августдаги ижро ҳужжатига кўра, Жиззах шаҳрида яшовчи қарздор М.Н. ҳисобидан Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи ундирувчи А.С. фойдасига 28.200.000 сўм қарз суммаси ва 3.783.500 сўм банк фоизи жами  31.983.500 сўм ундириш белгиланган.

Шунингдек, бўлим иш юритувида қарздор М.Н. ҳисобидан ундирувчи А.С. фойдасига 564.000 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ҳам мавжуд бўлган.

2018 йилнинг 18 сентябрь куни қарздор М.Н. давлат ижрочиси А.Ғаниевнинг хизмат хонасига келиб, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2018 йил 2 августдаги ижро ҳужжатида кўрсатилган жами 32.547.500 сўмлик қарздорликни тўламаслик мақсадида ва ижро ҳужжатини босди-босди қилиб, тугатиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини пора тариқасида беришини таклиф қилган.

МИБ Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси А.Ғаниевнинг билдиргисига  асосан ўтказилган тезкор тадбирда, М.Н. давлат ижрочиси А.Ғаниевга пора тариқасида таклиф этилган 500 АҚШ долларининг 300 АҚШ долларини бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг