Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Метро қурилишидаги фожиа бўйича жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

Метро қурилишидаги фожиа бўйича жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган ўпирилиш фожиага олиб келганидан хабарингиз бор. Воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида кеча ва бугун 6 нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди ва уларнинг шахсига аниқлик киритилди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, пойтахт прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг  257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди ва 258-моддаси  (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди  билан жиноят иши қўзғатилди.

Тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг