Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳаси муҳокама қилинди

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳаси муҳокама қилинди

Фото: Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги Кодекси лойиҳаси юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги,  бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, шунингдек Тошкент давлат юридик университети, Германия Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ) ва АҚШ Халқаро Ривожланиш Агентлиги (USAID) экспертлари иштирок этишди.

Кодекс лойиҳасида Давлат дастурида белгиланган қуйидаги вазифалар ўз аксини топган:

- ишни кўришнинг процессуал тартибини такомиллаштириш;

- процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини мақбуллаштириш;

- маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш (электрон баённома, электрон маъмурий иш ва бошқалар);

- жабрланувчи аризасига асосан юритиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни тугатиш тартибини жорий қилиш;

- маъмурий жазо чоралари тизимини либераллаштириш;

- жарима жазосини ихтиёрий ижро этишни рағбатлантиришнинг дифференциал тартибини жорий этиш;

- маъмурий жавобгарликка тортишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар тоифасини мақбуллаштириш.

Бундан ташқари, лойиҳада бир нечта концептуал ўзгаришлар таклиф этилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳасида умумҳуқуқий ва махсус принциплар рўйхатини аниқлаштириш ва кенгайтириш;

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан юридик шахслар жавобгарлигини жорий қилиш;

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексни «Маъмурий   тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонун билан мувофиқлаштириш;  

Маъмурий жавобгарлик ва маъмурий жазодан озод қилиш.

Давра суҳбатида Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексни «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида» ги қонун билан мувофиқлаштириш, юридик шахсларни жавобгарлиги, жарималар миқдори масалаларида жиддий баҳс мунозаралар бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳаси мутахассислар таклифлари асосида такомиллаштирилади ва умумхалқ муҳокамасига қўйилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг