Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кредит олдинг, таъминоти қани?

Кредит олдинг, таъминоти қани?

Фото: newsone.ua

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда ғалати-ғалати ҳолатлар аниқланмоқда.

Битта мисол.  Битта эмас, учта МЧЖ директори ва яна бир хўжалик юритувчи субъект таъсисичиси бўлган О.Д. АИТБ «Ипак Йўли» банкидан жудда кўп миқдорда кредит олибди. Хўп, яхши.  Бироқ ўша пулларга сотиб олинган  1 та «Автобетонмиксер», 2 та «Ласетти», 2 та «Малибу-2», 1 та «Трекер» ва 1 та «Lada Vesta SW Cross» русумли автомашиналарни кредит таъминоти сифатида гаровга қўймасдан сотиб юборганига нима дейсиз?!

Бу жараёнда ҳужжатларни қандай расмийлаштириб, «олди-сотди» шартномаларни қандай тузганига фақат ҳайрон бўлиш мумкин. Буларга энди тергов жараёнида аниқлик киритилади, насиб... Чунки, айни пайтда  О.Д. га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг