Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коммунал тўловлар бўйича кимларга имтиёзлар берилишини биласизми?

Коммунал тўловлар бўйича кимларга имтиёзлар берилишини биласизми?

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали коммунал тўловлар бўйича имтиёзлар кимларга берилишини эслатди.

2003 йилнинг 27 мартда қабул қилинган Президент фармонига асосан 2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонунчилик асосида бериладиган имтиёзлар ўрнига энг кам иш ҳақи ҳисобидан табақалаштирилган миқдорларда ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилган.

Унга кўра, уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга асосан компенсация тўловлари қуйидагиларга берилади:

— 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

— ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

— Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;

— фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;

— Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;

— кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;

— Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;

— ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг