Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коллежда ўқувчи қиз қариндошиникида босқинчилик қилди

Коллежда ўқувчи қиз қариндошиникида босқинчилик қилди

Фото: «Забмедиа»

Шу йил 19 январь куни номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи Ў.Б.нинг уйига бостириб кириб, унинг бирга яшовчи 16 ёшли набираси Б.Ў.нинг бошига номаълум жисм билан уриб, у ердан пуллари ва заргарлик буюмларини олиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада Б.Ў. олган жароҳатидан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни уй эгаси Ў.Б.нинг бирга яшовчи жияни, Самарқанд педагогика коллежи 2-босқич ўқувчиси С.Н. (исмли қиз) ва Гулакандоз маҳалласида яшовчи, Чархин ижтимоий-иқтисодиёт коллежи 2-босқич ўқувчиси, муқаддам судланган Н.С.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг