Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Кобальт»ни олиб қочган кимса қўлга олинди, автомашина эгасига қайтарилди

«Кобальт»ни олиб қочган кимса қўлга олинди, автомашина эгасига қайтарилди

Иллюстратив сурат

Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, шу йилнинг 5 ноябрь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган Республика Патологик анатомия маркази олидидаги автотураргоҳдан Э.Ж. га тегишли, қаровсиз қолдирилган «Кобальт» русумли автомашинани ҳайдаб қочган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Яккасарой  тумани Қушбеги даҳасида яшовчи С.С. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Олиб қочилган машина эса Чирчиқ шаҳридан техник соз ҳолда топилиб, ўз эгасига қайтарилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг