Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Карантин вақтида жиноятга қўл урди

Карантин вақтида жиноятга қўл урди

2020 йилнинг 27 март кунидан 28 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс Андижон шаҳри Мусаев кўчасида жойлашган ва 43 ёшли И.У., га тегишли автомашиналарни ювиш шохобчасига девор ошиш йўли билан кириб, у ердаги темир сейф ичида бўлган 87.500.000 сўм ва 36.100 АҚШ доллар пулларини ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 21 ёшли А.П. содир этганлиги аниқланиб, унинг яшаш хонадонидан 32.431 АҚШ доллари ва 47.390.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

А.П. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг