Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Каптива»ни жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 2 миллион таклиф қилган шахс қўлга олинди

«Каптива»ни жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 2 миллион таклиф қилган шахс қўлга олинди

Фото: «Autonoto.cz»

2020 йил 24 сентябрь куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидан ўтувчи М-37 йўлининг 6 км.да хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори «Самарқанд-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган «Каптива» русумли автотранспорт воситасини тўхтатган. Текшириш вақтида Тошкент шаҳрида яшовчи М. автотранспорт воситасини ишончномасиз бошқариб келаётганлиги аниқланган. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шу вақтда 34 ёшли ҳайдовчи ЙПХ инспекторига автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига пора тариқасида 2 миллион сўм миқдорида пул таклиф қилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берган.

ЙПХ инспектори ҳайдовчига пора бериш жиноят эканлигини тушунтиришига қарамай, ҳайдовчи унга пора таклиф қилишда давом этган.

Шу куни ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими ҳамда Оқдарё тумани прокуратураси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро М. автотураргоҳ қоровулхонасида ЙПХ инспекторига 2 миллион сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида берган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг