Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналистлар суд мажлисларида чекловсиз иштирок этишлари мумкин бўлади

Журналистлар суд мажлисларида чекловсиз иштирок этишлари мумкин бўлади

Ўзбекистон Республикаси Олий судида «Судлар фаолиятида очиқлик ва ошкоралик принципини таъминлашда ОАВнинг ўрни ва роли» видеоконференцияси бўлиб ўтгани сайтимизда хабар қилинган эди. Депутат Расул Кушербаев очиқ суд мажлисларида ОАВ вакилларининг иштироки борасида иш олиб борилаётганидан розилик ҳисси борлигини маълум қилиб ўтди.

«Бугун Олий суд раиси Қозимжон Комилов билан бўлган учрашувда судларда очиқликни таъминлаш ва очиқ суд мажлисларида журналистларнинг чекловсиз, аудио видео ёзувларни қайд этувчи ускуналардан фойдаланган ҳолда иштирок этишини таъминлаш масаласида барча судларга тушунтириш бериш бўйича алоҳида қарор қабул қилинишига келишилди. Бу Олий суд пленумининг махсус қарори ёки журналистлар ижодий уюшмаси билан алоҳида қўшма қарор тарзида бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам журналистлар энди судъяларнинг шунчаки ҳохламагани учун очиқ судда қатнашмаслик ёки ускуна ёрдамида ёзиб олмаслик каби ҳолатларга умуман дуч келишмаслигига умид катталашиб бораяпти.

Дарвоқе, Олий суд журналистлар билан яқиндан ишлаш учун Журналистлар ижодий уюшмаси билан меморандим имзолаш ва маълум кунларда доимий тарзда журналистлар учун очиқ эшиклар куни ташкил этиш истаги борлигини ҳам маълум қилди.

Суд тизимидаги бўлаётган ўзгаришлардан розилик ҳисси кучайиб бораяпти шахсан ўзимда. Бу ҳис бардавом бўлсин ишқилиб», — дея ижобий фикр билдиради депутат.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг