Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ишни тинчитиш» учун 1500 доллар. Тошкентда сохта ички ишлар ходими ушланди

«Ишни тинчитиш» учун 1500 доллар. Тошкентда сохта ички ишлар ходими ушланди

Фото: «Xabar.uz»

Фуқарони психотроп восита харид қилганликда айблаб, уни қамоққа олиш билан қўрқитган сохта ички ишлар ходими ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Ички ишлар органларига 28 ёшли Рузмат А. мурожаат қилиб, 8 май куни тахминан соат 21.00 да дорихонадан чиқаётганида унинг ёнига икки нафар ёш йигитлар келиб, улардан бири ўзини ички ишлар ходими деб таништириб гувоҳномасини кўрсатганини маълум қилган. Кейин аниқланишича, гувоҳнома қалбаки бўлган.

Рузмат А.ни психотроп воситани харид қилганликда айблаб уни қамоққа олиш билан қўрқитган,  ўзини Мирали деб таништирган номаълум шахс Рузматдан «ишни тинчитиш» учун 1500 АҚШ доллари талаб қилган. Рузмат А.унга 500 АҚШ доллари берган.

Тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланувчи тариқасида ИИББ ходимлари томонидан вақтинчалик ишсиз Мирали Т. қўлга олинди. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми («Товламачилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирги вақтда Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ тергов ишларини олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг