Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Instagram»даги «оғзи полвон»лар ушланди (видео)

«Instagram»даги «оғзи полвон»лар ушланди (видео)

Видеолавҳадан скриншот

«Instagram» ижтимоий тармоғининг Greenrapoff номли фойдаланувчиси саҳифасидан тарқатилган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда, 3 нафар номаълум йигитлар жонли мулоқотда интернет фойдаланувчиларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатаётганлиги акс этган.

Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, тезкор суруштирув ишларида ушбу шахслар Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманида яшовчи 2000 йилда туғилган Шоҳжаҳон А. ва 1999 йилда туғилган Жамшид Ҳ. лар эканлиги аниқланиб, ушланган. Видеодаги ҳолат шу йилнинг январ ойларида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган.

Ушбу шахслар билан ИИББда профилактик суҳбат ўтказилиб, хатти-ҳаракатлари юзасидан қонуний чора кўрилишлик учун тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича Тошкент шаҳар ИИОга юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг