Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки ёшгача нафақа учун пора олган маҳалла раиси қўлга тушди

Икки ёшгача нафақа учун пора олган маҳалла раиси қўлга тушди

Маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси қачонки шу маҳаллада яшовчи барча фуқароларнинг дарду ташвишига ҳамдард бўлиб, уларнинг ҳурмати ва ишончини қозона олсагина, уни мукаммал даражадаги раис оқсоқол дейишга арзийди, деб ёзади Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Гурлан туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинидан бирига раислик қилиб келаётган, 1962 йилда туғилган, Н.А. икки ёшга тўлмаган фарзанди учун нафақа тайинланишида ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқарога оталарча ғамҳўрлик қилиш ўрнига, аксинча, 400 000 сўм миқдорда пора талаб қилган.

Мазкур фуқаронинг ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида, талаб қилинган пулнинг бир қисмини, яъни 350 000 сўм пулни пора тариқасида олаётган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг қилмиши фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг