Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИББ пул солинган сейфни ўғирлаганлардан айбни бўйнига олиб, бўлимга келишни сўрамоқда

ИИББ пул солинган сейфни ўғирлаганлардан айбни бўйнига олиб, бўлимга келишни сўрамоқда

Фото: ИИББ матбуот хизмати

7 сентябр куни Шайхонтохур туманидаги «Чарх Новза» маҳалласида уч нафар шахслари аниқланмаган кимсалар тўрт қаватли турар-жойнинг иккинчи қаватидаги хонадондан ичида катта миқдорда пул бўлган сейфни ўғирлаб кетишди. Ушбу жиноятни фош этиш устида тезкор-тергов гуруҳи иш олиб бормоқда. Жиноят қисқа муддатда фош этилиши учун Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан барча имкониятлар ишга солинади, содир этганлар қўлга олиниб, жавобгарликка тортиладилар.

Шу билан бирга мазкур жиноятга алоқадор шахсларга эслатиб қўймоқчимизки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасида, айбни бўйнига олиш жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб топилган. Ушбу жиноятга алоқадор шахсларга чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, энг яқин ички ишлар бўлимига келишларини ёки 102 рақамига қўнғироқ қилишларини ва жиноятни фош этилишида иштирок этишларини таклиф қиламиз.

Акс ҳолда жавобгарликка тортилиш вақтида жазо енгиллаштирилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг