Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳибсхонада томирини кесган шахсга тазйиқ ўтказилганмиди? Бош прокуратура изоҳ берди

Ҳибсхонада томирини кесган шахсга тазйиқ ўтказилганмиди? Бош прокуратура изоҳ берди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳибсхонада томирини кесган шахсга оид хабарларга муносабат билдирди.

Унга кўра, дастлабки тергов жараёнида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган К. А. Р. И. (судланувчининг узундан-узун исми шарифи у араб давлатларининг бирида туғилгани билан изоҳланади, бироқ у Ўзбекистон фуқароси - таҳр.) 2019 йил 28 ноябрь куни соат 16:50 да ҳибсхона маъмурияти ходимларининг қабулига чақиртирилади. Бироқ у ҳибсхона ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, жазавага тушиб, баланд овозда гап қайтаради. Ва ўзи сақланаётган камерага бориб, бир маротабалик соқол олиш мосламасининг лезвия бўлаги билан чап қўли билак юзасини бир неча бор тилворади. Ушбу ҳолат бўйича ҳибсхона ТҚБ ходимлари томонидан тиббий гувоҳлантириш ўтказилиб, баённома ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларни тан жароҳатларини рўйхатга олиш журналига қайд қилинган.

Тергов ҳибсхонасида сақланиши давомида унга жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказилмаган.

Алоҳида қайд этилишича, К. А. Р. И. ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми «в» (товламачилик), 118-моддаси 3-қисми «а» (бировни зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қили), 119-моддаси 3-қисми «а» ( зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) ҳамда 138-моддаси 2-қисми «а» (номусга тегиш) бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбланаётир.

Жиноят иши пойтахтнинг ЖИБ (жиноят ишлари бўйича) туман судларининг бирида ёпиқ тарзда ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг