Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Газ ҳисоблагични қиёсловдан ўтказиш қанчага тушади?

Газ ҳисоблагични қиёсловдан ўтказиш қанчага тушади?

Газ ҳисоблагич маиший техник туркумига кирса, қўшимча қиймат солиғисиз 5 755 сўм, агарда маиший электрон газ ҳисоблагич туркумига кирса, ҚҚСсиз 10 359 сўмга тушади.

"Ўзстандарт" агентлигининг Zed News’га малум қилишича, ҳозирги кунда бу нарх Ўзбекистон миллий метрология институти давлат корхонаси қиёслаш таърифига асосан белгиланган.

Хўш, ҳисоблагични давлат қиёсловидан қачон ўтказиш керак? Буни аҳоли қандай билади?

Агентликнинг аниқлик киритишича, Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 30 июлда 2604-сон билан рўйхатдан ўтказилан "Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом"нинг 2-боб, 5-хат бошисида шундай ёзилган:

"тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин истеъмолчини газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради. Шу билан бир каторда, тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида истеъмолчиларнинг ўз вақтида огоҳлантирилиши учун масъул этиб белгиланган".

Демак, ҳисоблагичларнинг муддати тугаётганда газчилар ўзлари аҳолини огоҳлантириши шарт. "Сизники муддати ўтиб кетибди, вақтида текширмабсиз", деган баҳоналарга ишонманг! Бу ҳолатда фақат газчилар айбдор!

Яқинда "Артел" ҳисоблагичларни ишлаб чиқаришни бошлашини, бу билан "Ўзтрансгаз" "шўтчик"лар текинга ўрнатилишини айтган эди.

Антимонополия қўмитаси эса янги ҳисоблагичлар учун аҳоли пул тўламаслигини эслатиб чиққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг